Тезкор давлат хизматлари марказлари , Халқ қабулхоналарида очилган “ягона дарча” марказларида яқин орада 10 дан ортиқ янги хизмат турлари пайдо бўлади.
2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб “ягона дарча” марказларида мавжуд бўлган хизматлар қаторига юридик ва жисмоний шахслар учун яна 14 та янги хизмат турлари қўшилади.
Янги хизматларга қуйидагилар киради:
Эслатиб ўтамиз, халқ қабулхоналари ҳузурида ташкил қилинган Давлат хизматлари марказлари 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ишга туширилган эди. Ушбу марказларнинг асосий ишлаш тамойили — “фуқаролар эмас, ҳужжатларни ҳаракатлантиришдир”. Бир неча йил ичида ушбу марказлар орқали 60дан ортиқ хизматлар кўрсатиш режалаштирилган.