31881

Молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятида ўзгариш кутилмоқда

Ўзбекистон 15 февраль 10:21 1 745

Ҳозирги кунда, “Молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятини танқидий ўрганилишини ташкил этиш тўғрисида”ги  Президент фармойишига асосан молия, солиқ ва божхона органлари фаолияти ўрганилмоқда.

Ушбу тадбирнинг асосий вазифаси молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятидаги тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиши шароитида уларнинг самарадорлигини тубдан ошириш ҳисобланади.

Шунга кўра юқоридаги фармойиш билан Бош прокуратура, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи комиссия тузилди.

Ўрганиш якунлари, авваламбор, молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга хизмат қилади.

Изоҳ билдириш