Назоратдан четда қолган ўқувчилар
Фарғона шаҳрида 12 февраль куни соат 21:05ларда Жавоҳир кўчаси 72-уйда яшовчи, 13-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, Ш.Шахобов “М.Ғолиб” кўчасида 5-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, Ғ.Ғуломовни чап кўкрак қисмига ўткир тиғли жисм билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Ғ.Ғуломов касалхонага ётқизилган. Ш.Шахобов ушланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси