31812

“Автотест” монополияси тугатилади

Ўзбекистон 14 февраль 17:24 2 113

Ўзбекистон Адлия вазирлиги юридик шахслар ҳайдовчиларининг малака оширишига бўлган талабларни қисман бекор қилишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда, деб хабар қилди вазирлик телеграм канали.

“Адлия вазирлиги томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича «Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда”, — дейилган хабарда.

Лойиҳада ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакаси ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган барча хўжалик юритувчи субъектларга бериш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига ўрнатилган малака оширишга оид талабни қисман бекор қилиш масаласи кўрилмоқда.

Ҳайдовчилик малакасини ошириш талаби фақат тижорат сифатида йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан сақлаб қолдириш таклиф қилинмоқда.

Изоҳ билдириш