31800

Тошкент ИИББ бошлиғи ўзгарди

Ўзбекистон 14 февраль 10:07 1 253

Ўзбекистон ФВВ собиқ раҳбари Рустам Жўраев Тошкент ИИББ бошлиғи этиб тайинланди, деб хабар берди «Uznews» нашри.

Мазкур лавозимда Рустам Жўраев Ўзбекистон Мудофаа вазири ўринбосари, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланган Баҳодир Қурбоновнинг ўрнини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Жўраев ФВВ раҳбари этиб 2017 йилнинг 18 март санасида тайинланган эди.

Аввалроқ Жўраев Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.

Изоҳ билдириш