31786

Фарзандини ўзгага бериб кетган аёл қидирилмоқда

Ўзбекистон 14 февраль 9:11 678

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 12 февраль куни соат 14.00ларда осиё миллатига мансуб, 17-20 ёшлардаги номаълум аёл А.Навоий кўчасида жойлашган Марказий дорихона олдида турган Н.Мухторова ва А.Азизоваларни ёнига келиб, 3-7 кунлик соғлом қиз бола чақалоқни ушлаб туринглар деб, чақалоқни уларга бериб воқеа жойидан яширинган.

Чақалоқнинг онасини аниқлаш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ билдириш