31783

Бугун юртимизда кутилаётган об – ҳаво маълумоти

Ўзбекистон 14 февраль 9:04 1 052

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 4-6, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 7-12, кундузи 3-8, Устюрт бўйлаб кечаси 13-18, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Изоҳ билдириш