31694

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолёти Самарада шошилинч қўнишга мажбур бўлди

Ўзбекистон 13 февраль 8:41 1 226

Бугун, 12 феврал куни Ургенчдан Санкт-Петербург шаҳрига йўл олган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга қарашли самолёти Самара аэропортида шошилинч қўнишга мажбур бўлди, деб хабар қилди РИА Новости миллий авикомпания матбуот хизматига таянган ҳолда.

«HY 637 рейс бўйича Ургенчдан Санкт-Петербург шаҳрига маҳаллий вақт соат 11:34да учган А-320 самолёти Самара аэропортида шошилинч қўнишга мажбур бўлди. Бир нафар йўловчининг юраги безовта қилиб, мазаси қочиб қолди», — деди авиакомпания вакили.

Матбуот хизмати таъкидлашича, йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Йўловчининг хавфсизлиги учун уни Самара шаҳрида қолдириш тўғрисида қарор қилинди.

Самолёт 143 нафар йўловчи билан маҳаллий вақт соат 14:48да Санкт-Петербургга учиб кетди, деб қўшимча қилди авиакомпания вакили.

Изоҳ билдириш