31689

13-15 февраль кунлари Ўзбекистонга совуқ ҳаво массаси кириб келади, ёғингарчиликлар кузатилади

Ўзбекистон 12 февраль 19:46 1 390

Узгидромет маълумотига кўра, 13-15 феврал кунлари Эрон ва Туркманистон ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массаси ҳамда Волга бўйи ўлкаларидан совуқ ҳаво аралашмаси кириб келиши кутилмоқда.

13-15 феврал кунлари республикамиз ҳудудида ёғингарчилик бўлиши, хусусан 13-14 феврал кунлари ёмғир, 15 феврал куни вақти-вақти билан қор ёғиши кутилмоқда.

14-15 феврал кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик кучайиши мумкин.

Шамол тезлиги 17-22 м/с тезликдан 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. 15 февралда кундузи ҳаво ҳарорати 0-5 даражагача, айрим жойларда 3 даражагача пасайиши мумкин.

Изоҳ билдириш