31668

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида аҳоли учун қулай пост очилди

Ўзбекистон 12 февраль 13:42 1 064

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги «Андархон» ўтиш пункти очилди.
Uzbekistan24 телеканали хабар беришича, фуқаролар учун назорат-ўтиш пункти енгил тартибда ишламоқда.

Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги «Андархон-Патар» назорат-ўтиш пункти 10 феврал куни очилди.

Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев биринчи навбатда ташқи сиёсат йўналишида қўшни давлатлар билан муносабатларни яхшилашга киришди, шу жумладан Тожикистон билан мунозарали масалалар бўйича.

Ўзбекистон ва Тожикистон виза ва чегара бўйича муаммоли масалалар бўйича келишувга эришдилар. Фуқароларнинг ўзаро ташрифлари бўйича янги ҳужжат тасдиқланади. Унга кўра икки давлат фуқаролар бир ой давомида визасиз юришлари мумкин.

2018 йил биринчи чорагида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи режалаштирилган.

Изоҳ билдириш