31665

Жиззахда автомобил юк поезди билан тўқнашиб кетди, машина ҳайдовчиси вафот этди

Ўзбекистон 12 февраль 13:39 920

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида юк поезди автомобил билан тўқнашиб кетди, деб хабар қилди Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳодиса 10 февраль куни кундузи соат 12:30да «Пахтакор» маҳалласида яшаган 1970 йилда туғилган Х. Зоиров бошқарувидаги ВАЗ-2107 русумли автомашинаси иштирокида содир этилган.
Автомобил «Янгиер-Чимқўрғон» 4Р-32 йўлининг 3164-пикет қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётган вақтида 3601-сонли юк поезди билан тўқнашиб кетган.

«Тўқнашув оқибатида ВАЗ-2107 автомашинаси ҳайдовчиси Х. Зоиров жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган ва унинг йўловчиси Ф. Тўраев касалхонага ётқизилган», — дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш