31632

Москва вилоятида Ан-148 самолёти ҳалокатга учради

Ўзбекистон 11 февраль 21:14 763

Домодедово аэропортидан учиб чиққан Ан-148 самолёти парвознинг 7-дақиқасида ҳалокатга учради, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Орск шаҳрига йўл олган самолёт бортида 71 киши бўлган: 65 нафар йўловчилар ва 6 нафар экипаж аъзолари.

“Ушбу ҳалокатда йўловчи ва экипаж аъзоларининг тирик қолишига имкон бўлмаган”, — деб изоҳ берди қутқарув хизмати вакили “Интерфакс” нашрига.

Самолёт “Саратовские авиалинии” компаниясига қарашли бўлган. Ҳалокат Москва вилояти, Раменское туманидаги Аргуново қишлоғи яқинида содир бўлган.

Айни дамда ҳалокат юз берган жойда қутқарув хизматлари ишламоқда.

Ан-148 самолёти Украинада «Антонов» конструкторлик бюроси томонидан 2009 йилда ишлаб чиқариш бошланган. Самолёт 80 кишига мўлжалланган бўлиб, узоқлиги 4400 километргача бўлган йўналишларда фойдаланилади.

Изоҳ билдириш