31625

ИИВ Интернет тармоғида фарғоналик ёш қизчанинг ўлими тўғрисида тарқалган хабар юзасидан раддия берди

Ўзбекистон 11 февраль 14:15 1 711

Жорий йилнинг 9 февраль куни Интернет тармоғида фарғоналик беш ёшли қизчанинг ўлими тўғрисида «Осторожно! Узбекистане появилась новая банда, ворующая детей на органы» мазмундаги тарқалган хабар асоссиз бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёш болаларни ўғрилаётган жиноий гуруҳлар йўқлиги, фарғоналик қизчанинг эса барча ички аъзолари мавжуд бўлиб, олиб қўйиш ёки трансплантация ҳолатлари аниқланмаганлигини маълум қиламиз.

Ҳозирда, қизчанинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз! Республика ҳудудида содир этилаётган жиноятлар ва ҳодисалар ҳақидаги ҳаққоний ва тўлиқ маълумотлар билан фақат Ички ишлар вазирлигининг «iiv.uz» веб-сайтида ва «Telegram» мессенджеридаги «@iivuz» каналида танишишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси

Изоҳ билдириш