31567

Самарқандда “Фуқаролар эмас ҳужжатлар ҳаракатланади” мавзусида семинар ўтказилди

Ўзбекистон 9 февраль 19:54 468

2018 йил 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5278-сонли Фармони ва ПҚ-3430-сонли “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик вакилларига етказиш мақсадида семинар ўтказилди.

Ушбу семинарда жисмоний ва юридик шахсларга тез ва сифатли хизмат кўрсатилиши ва кундалик ҳаётимизда учраб турадиган бюрократия, қоғозбозлик, коррупция каби иллатларнинг олди олиниши “ФУҚАРОЛАР ЭМАС ҲУЖЖАТЛАР ҲАРАКАТЛАНАДИ” деган улуғвор ғояни амалга ошириш борасида ишлар олиб борилаётганлиги бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлар кўрсатиб ўтилди.

Жумладан нотариус, архив, кадастр идорасидан, газ, электр, сув таъминоти ташкилотидан ёки маҳалладан маълумотномалар олишни тезлаштириб, фуқароларнинг бир жойда, марказлаштирган ҳолда, тезлик билан ҳал қилиш чоралари яратилганлиги айтиб ўтилди.

Давлат хизматлари агенлиги

Самарқанд вилояти бошқармаси

бошлиғи ўринбосари А.Турабов

Изоҳ билдириш