31555

Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўлов ставкаларига ўзгартиришлар киритилди

Иқтисод 9 февраль 17:25 1 727

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган тўлов ставкаларига ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Унга кўра, тўловлар энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоизларда юридик шахслар учун ҳамда жисмоний шахслар учун алоҳида, транспорт воситасининг тоифасидан келиб чиқиб белгиланган.

Агар, жисмоний шахсларга тегишли енгил (М 1 тоифадаги) автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилса, мазкур тўлов Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан ундирилмайди. Бундай ҳолларда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан белгиланадиган тўловлар ундирилади.

Изоҳ билдириш