31541

МХХ Ўзбекистонлик ИШИД тарафдорини қўлга олди (видео)

Ўзбекистон 9 февраль 15:34 3 397

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан хориждаги терростик гуруҳларда тайёргарлик ўтаган, Ўзбекистон ҳудудига қалбаки паспорт билан кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди, дея хабар берди “Ўзбекистон24”телеканали.

МХХ ходимлари ўз имкониятлари орқали ИШИД терростик гуруҳ жангарилари тарафдори ва уларнинг вайронакор ғоялари билан обдон захарланган кимсанинг Туркиядан Ўзбекистонга ноқонуний келаётгани ҳақидаги маълумотга эга бўлди. Унга кўра улар “меҳмон”ни кутиб олиш тезкор режасини тузиб чиқди ва уни қўлга олди.

Аниқланишича, ушбу шахс Ўзбекистон фуқароси 2011 йилда Туркия давлатига ишлаш мақсадида чиқиб кетган Аҳрор Қосимов экан. Қосимов Туркияда талончилик жиноятини содир этгани учун 2013 йилда Истанбул шаҳри суди томонидан 11 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган ва қамоқда Дагушаев Хасан, Алекей Габараев ва Амирхон исмли Ишид террористик гуруҳ тарафдорлари билан танишиб, уларнинг таъсирига тушиб қолади.

2015 йилда эса уларнинг ёрдамида қамоқдан қочиб, Истанбул шаҳрининг Каяшахир мавзесидаги Сурияга ўтказиладиган шахсларни вақтинчалик яшаш манзилига жойлашади.

Аҳрор Қосимов турк тилини яхши билгани учун раҳнамолари кўрсатмасига биноан янги ёлланган ИШИД тарафдорларини Туркия аэропортидан кутиб олиш, тегишли манзилган жойлаштириш билан шуғулланган. Шунингдек, у Ўзбекистонга келиши учун тайёргарлик кўриб юрган.

Шу вақтларда ИШИД терростик гуруҳи томонидан ёлланган Россия Федерацияси фуқароси Гажимурод Гайдаров исмли шахс ҳам Сурияга чикиб кетиш учун келади. Эътиборли томони, у жуда Аҳрор Қосимовга ўхшайди. Бу вазиятдан фойдаланишга уринганлар Аҳрор Қосимовни Гайдаровни паспорти Ўзбекистонга юборишмоқчи бўлади.

Ўзганинг паспорти билан ўз юртига эгри мақсадда кирмоқчи бўлган шахс ниятини охиригача етказа олмайди. МХХ ходимларининг тезкор ҳаракатлари билан у қўлга олинади. Қосимовнинг барча қилмишлари фош этилади.

Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди томонидан жиноят иши кўриб чиқилди ва у 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Изоҳ билдириш