31505

Тошкент шаҳрида қидирувда бўлган фарғоналик шахс қўлга олинди

Ўзбекистон 9 февраль 12:17 710

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 1960 йилда туғилган Юсуф Мирзаакбаров шахсини аниқлаш мақсадида Реабилитация марказига олиб келинди. Бу ҳақида ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Ю. Мирзаакбаров ИИВ Ахборот маркази базаси орқали текширилганда унга нисбатан 2016 йил апрелда Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.

У ЖКнинг 129-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган.

Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Изоҳ билдириш