31477

Мудофаачиларга Президент совғаси «Сaptiva» ва «Nexia» топширилди (фото)

Ўзбекистон 9 февраль 9:42 1 830

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонидавилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда унинг туман ва шаҳар бўлимларига «Президент совғаси» – хизмат автомашиналари топширилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида мудофаа ишлари хизмати сифатини такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармасига «Сaptiva» ҳамда туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимларига «Nexia» русумли хизмат автомашиналари берилди.

Автомашиналарни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Маҳмудов ва вилоят ҳокими Т. Жўраев тантанали топшириб, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Соҳадаги ислоҳотларга мос равишда мудофаа ишларини белгиланган меъёрлар асосида самарали ташкил этиб, эътиборга муносиб хизмат қилиш лозимлиги қайд этилди.

– Президентимиз ташаббуси билан мудофаа тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида бизнинг хизмат вазифамиз ҳам такомиллашмоқда, – дейди Самарқанд шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи И. Мамажонов. – Айни пайтда бўлимда хизмат машинаси йўқлиги боис ҳарбий хизматга чақирилувчилар билан ўтказиладиган тарғибот тадбирларини ташкил этишда бирмунча қийинчиликларга дуч келардик.

Президентимиз совғаси – хизмат автомашиналари ҳар бир маҳаллага бориб, ўз вақтида тарғибот тадбирларини ўтказиб, чақирилувчиларга тушунтиришлар бериб, чақирувларни самарали ташкил этишга хизмат қилади.

Изоҳ билдириш