31474

Хавфсизлик масалалари бўйича катта маслаҳатчи Муҳаммад Ҳаниф Атмар Тошкентга ташриф буюради

Ўзбекистон 9 февраль 9:34 534

ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра,бугун 9 февраль куни Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича катта маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келади

Ташриф дастурига кўра, Ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат тузилмаларида учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган, шунингдек, «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияни Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёргарлик кўришнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.

Изоҳ билдириш