31410

Ўзбекистон ва Тожикистон Бош прокуратуралари ҳамкорлик тўғрисида Битим имзолади

Ўзбекистон 8 февраль 15:10 382

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муродов Тожикистон Республикаси Бош прокурори Ю.Раҳмон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилишича, учрашувда томонлар аниқ механизмларни жорий қилиш йўли билан терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш ҳамда минтақада хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, делегация аъзолари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази, шунингдек, Бош прокуратуранинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳамда Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси фаолияти билан танишдилар.

Учрашув якунида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда чегара ҳудудидаги прокуратураларнинг ўзаро ҳамкорлиги масалаларида ҳуқуқий ёрдам ва ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.

Битимни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ҳақида келишувлар белгиланди.

Изоҳ билдириш