31403

Жамшид Хўжаев Қирғизистонга ташриф буюради

Ўзбекистон 8 февраль 15:02 347

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси ишчи гуруҳи Қирғизистон Республикасига расмий ташрифи режалаштирилмоқда. Бу ҳақида вазирлик расмий сайтида хабар берилди.

Мазкур ташриф икки кун давом этиб, унинг асосий мақсади икки тарафлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш этиб белгиланган.

Маълумот учун: 2017 йил икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 86 миллион АҚШ долларига ошиб 253,9 миллион АҚШ долларни ташкил этди. Қирғизистон Республикасига қилинаётган экспортнинг асосий улуши — табиий газ, текстил ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларига тўғри келмоқда.

Ташриф давомида ҳукуматлараро музокаралар билан бир қаторда, икки томоннинг хусусий сектор вакиллари билан учрашувлар, корхоналарга ташрифлар, шунингдек кооперация ва савдо шартномаларини амалга оширишни жадаллаштиришга йўналтирилган тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, Ўш вилояти чегара зонасида трансчегаравий савдо-сотиқни ривожлантириш имкониятини ўрганиш бўйича тадбирлар ўтказилади.

Изоҳ билдириш