31394

Ҳошимов Ҳаким Исаевич янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон 8 февраль 14:31 1 648

Кеча, 7 февраль куни Бухоро вилояти Когон шаҳар ҳокимлигида халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими Ўктам Барноев иштирок этди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, кенгаш йиғилишида ташкилий масала кўриб чиқилди. Шу пайтга қадар Бухоро вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Ҳошимов Ҳаким Исаевич Когон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Ҳаким Ҳошимов 1963 йил Бухоро вилояти Вобкент туманида туғилган. 1985 йил Тошкент политехника институтини тамомлаган. Мутахассислиги — муҳандис-геодезист.

Изоҳ билдириш