31307

Ўзбекистонда газ учун тўлов нархи ошади

Ўзбекистон 7 февраль 15:46 2 828

2018 йил 1 апрелдан аҳолига сотиладиган 1 килограмм суюлтирилган газ нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, водий ва Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда 500 сўм этиб белгиланади.

2018 йил 1 августдан эса Республикамизнинг барча ҳудудларида суюлтирилган газ аҳолига 1 килограмм учун 800 сўмдан етказиб берилади. Бу ҳақида Daryo.uz хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз айни пайтда 1 килограмм суюлтирилган газ нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, водий вилоятларида 644,7 сўм, Тошкент вилоятида 606 сўм, Бухоро ва Навоий вилоятларида 450 сўм, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 372 сўм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 327,6 сўм этиб белгиланган.

Изоҳ билдириш