31293

“Сахара” чойхонасида фуқоро икки нафар маҳалладошини пичоқлаб қўйди

Ўзбекистон 7 февраль 15:06 780

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра , 29 январь куни соат 22:30ларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Ғ.Ғулом маҳалласи Миртемир кўчаси 18-уйда яшовчи, 1996 йилда туғилган С. Равшанов А.Темур кўчасида жойлашган “Сахара” чойхонасида ўзаро жанжал оқибатида Рогузар маҳалласида яшовчи,. Қ.Каримов ва Боғишамол маҳалласида яшовчи, Н.Ҳайитовларнинг қорин қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Қ.Каримов, ва Н.Ҳайитовлар касалхонага ётқизилганлар. С.Равшанов қўлга олинган.

 

Изоҳ билдириш