31259

Тошкент шаҳридаги мактабда бомба борлиги ўз тасдиғини топмади

Ўзбекистон 7 февраль 10:18 936

5 февраль куни соат 18:18ларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Авиасозлар 3-даҳа 3-ётоқхона 69-хонада яшовчи, 1984 йилда туғилган Людмила Кучеренко маст ҳолда шу даҳа 1-уйда жойлашган 103-сонли Ақли заифлар мактаб интернатида ўқиётган ўғли И.Владимировични уйига олиб кетгани интернатга келганида интернат раҳбарияти уни маст ҳолда бўлганлиги учун олиб кетишига рухсат бермаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шундан сўнг Людмила Кучеренко Тошкент шаҳар ИИББ “102” хизматига қўнғироқ қилиб, юқоридаги мактаб интернати ҳудудида “бомба” бор деб ёлғон хабар берган.

Мазкур хабар юзасидан воқеа жойига туман ИИБ ва ҳуқукни ҳимоя қилувчи бошқа идора ходимлари етиб келиб мактаб интернат ҳудудини текширилганларида хеч қандай портловчи моддалар ва шубхали буюмлар топилмаган.

Кўрилган чоралар натижасида ёлғон хабар берган Людмила Кучеренко ушланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ билдириш