31230

АҚШ элчихонасининг Дилмурод Саидовнинг озод қилинишига оид баёноти

Ўзбекистон 7 февраль 9:02 839

Америка Қўшма Штатлари 2009 йилда порахўрлик ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саидовнинг озод қилинишини олқишлайди. Дилмурод Сайидов доим айбсизлигини таъкидлаб келган.

2016 йил сентябрида президентлик лавозимига келганидан бери ўнлаб виждон тутқунлари озод этилгани учун Президент Мирзиёевни қутлаймиз. Шунингдек, Президент Мирзиёев қонун устуворлиги соҳасини ҳам ислоҳ қилиш учун муҳим қадамлар қўйди.

Қўшма Штатлар адолатни кутиб, ҳамон қамоқда қолаётган барча виждон тутқунларини озод этилишини, озод этилганларнинг ҳуқуқларини қайта тиклашни ва барча фуқаролар учун қонун устуворлиги такомиллаштирилишини кутиб қолади.

Изоҳ билдириш