31221

“Ласетти” ўғриси симёғоч билан учрашди

Ўзбекистон 6 февраль 21:11 538

5 февраль куни соат 18:00ларда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида номаълум шахс Жума шаҳар Қатортерак маҳалласида жойлашган 1-сонли “Омухта ем” савдо шаҳобчаси олдида қаровсиз қолдирилган шу савдо шаҳобчаси ишчиси, М.Равшановга тегишли “Ласетти”, русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.

Кўрилган чоралар натижасида автомашина шу маҳалла ҳудудида симёғочга урилиб техник шикастланган ҳолда топилган. Ушбу жиноятни Пастдарғом тумани Қатортерак маҳалласида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1982 йилда туғилгнан М. Салимов содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш