31217

Фарғонада 5 ёшли қизчани ўғирлаб кетиб, сўнг унинг жонига қасд қилишди

Ўзбекистон 6 февраль 20:57 1 888

Жорий йилнинг 5 февраль куни чамаси соат 16-00 да, Фарғона вилояти, Олтиариқ туманидаги 6-мактабгача таълим муассасаси ҳамшираси Қ. М. одатдагидек, ўзининг 2 нафар фарзанди билан бирга қайноғаси Қ. Ф.нинг қизи – МТМ тарбияланувчиси 5 ёшли Ғ. К.ни боғчадан олиб чиқиб кетган.

Мактабгача таълим вазирлигининг KUN.UZ’га маълум қилишича, кичкина қизнинг ота-онаси Туркияга ишлаш учун кетиб, қизча бувиси ва 2-гуруҳ ногирони бўлган бобоси қарамоғида қолган.

Ҳамшира Қ. М. болаларни яшаш ҳовлисига чамаси 50 метр қолганда ташлаб, ўз иши билан қайтиб кетади ва ўз қайнонаси, яъни қизчанинг бувисига телефон орқали болаларни уйга киритиб юборгани ҳақида хабар беради.

Шу вақтда 30-35 ёшлар атрофидаги велосипед минган эркак киши келиб, учала болани «ширинлик олиб бераман» деб, 2 нафарини велосипедни орқа ўриндиғига, биттасини олд ўриндиққа миндириб кетган. Кўча бошига борганда 2 нафар болани қолдириб, фақат Ғ.К.ни олиб кетган. Воқеа тафсилотини ҳамшира Қ.М.нинг икки нафар фарзанди тасдиқлаган.

Соат тахминан 17.00 ларда қайнонаси набираси уйга келмагани ҳақида Қ. М.га хабар беради. 5 ёшли қизчани йўқолгани аниқлангандан сўнг оила аъзолари мустақил равишда болани қидиришади ва тахминан соат 18.00 лар чамасида ИИБга хабар беришади.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишларидан сўнг, бугун, 6 февраль куни соат 00-20 лар атрофида қизчанинг тан жароҳатлари етказилган жонсиз танаси Оқбўйра қишлоғи ҳудудидан топилди.

Изоҳ билдириш