31164

Қидирувда бўлган хавфли жиноятчи аниқланди

Ўзбекистон 6 февраль 12:04 1 210

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 1993 йилда туғилган фуқаро Рахмонов Мухриддин Салахутдин ўғли дайдиликда гумонланиб, Тошкент шаҳар ИИББ Реабилитация марказига олиб келинди.

М.С.Рахмонов Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази базаси орқали текширилган вақтда, унга нисбатан 24.01.2018 йилда жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.

М.С.Рахмонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” бандида кўрсатилган (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) жиноятини содир этганлиги учун қидирувда бўлган.

Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Изоҳ билдириш