31146

Халқ дардига қулоқ солаётган ҳокимлар аниқланди

Ўзбекистон 6 февраль 10:15 1 396

2018 йил январ ойида аҳоли томонидан тушган мурожаатлар билан ишлашда жонбозлик кўрсатган 3 нафар ҳоким номи аниқланди. Бу ҳақида «Facebook» ижтимоий тармоғидаги «Халқ билан мулоқот / Диалог с народам» гуруҳида хабар берилган. Мазкур рейтинг Президент виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг қаноатлантирилиши даражасига қараб тузилган.

Эълон қилинган рейтингда

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов (4930 та мурожаатнинг 76 фоизини қаноатлантирган),

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев (6573 та мурожаатнинг 71 фоизини қаноатлантирган),

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев (5337 та мурожаатнинг 71 фоизини қаноатлантирган) номи келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, бу кўрстакичлар келиб тушаётган мурожаатларининг қаноатлантириш даражасини кўрсатади холос. Олиб бораётган ҳокимлик фаолиятига баҳо эмас.

Изоҳ билдириш