31081

Қидирувда бўлган жиноятчилардан бири ушланди

Ўзбекистон 5 февраль 16:11 1 307

2018 йилнинг 4 февраль куни соат тахминан 17:45ларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида ўтказилган тадбир давомида, “Дамас” русумли автомашинаси текшириш учун тўхтатилган.

Мазкур автомашинанинг хайдовчиси ва йўловчилари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази базаси орқали текширилган вақтда, йўловчиси, 1996 йилдда туғилган Тиллаев Сардор Мирзохид ўғлига нисбатан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.

С.М.Тиллаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисмида (безорилик) кўрсатилган жиноятини содир этганлиги учун қидирувда бўлган.

Изоҳ билдириш