31067

Жахонгир гиёҳвандлик воситаси билан қўлга тушди

Ўзбекистон 5 февраль 15:36 1 695

2018 йилнинг 2 февраль куни соат тахминан 15:00ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида фуқаро 1982 йилда туғилган Шоюсупов Жахонгир Шоакромович тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнидан 6 дона 10 миллиграмм ҳажмли шприцларда умумий оғирлиги 0,59 грамм бўлган «опий» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Изоҳ билдириш