31050

Россия уриб туширилган Су-25 самолёти учун жавоб зарбасини берди (видео)

Ўзбекистон 5 февраль 14:35 2 945

Россия ҳарбийлари «Жабҳат-ан-Нусра» жангарилари назорати остида бўлган ҳудудга аниқ нишонга олувчи қурол ёрдамида ёппасига зарба берилган. Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, зарба оқибатида 30 дан ортиқ жангари йўқ қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 3 феврал куни Россиянинг Су-25 самолёти Суриянинг Идлиб вилоятида уриб туширилди. Учувчи самолётни тарк этишга улгурган, лекин жангарилар билан бўлган жангда қурбон бўлган. Самолёт «Жабҳат-ан-Нусра» жангарилари томонидан, кўчма зенит-ракета қурилмаси ёрдамида уриб туширилган.

Россия ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган самолёт Идлиб вилоятидаги тинчлик ўрнатиш ҳудуди устидан навбатчи парвоз амалга ошираётган вақтида зарбага учраган.

Изоҳ билдириш