31029

Ўзбекистонлик умра зиёратчилари Макка шаҳрига етиб борди

Ўзбекистон 5 февраль 12:29 919

4 февраль куни Саудия Арабистонида умра зиёратида бўлиб турган ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари Макка шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-портали хабар бермоқда. Улар меҳмонхонага жойлашганидан сўнг Масжиди Ҳарамдаги Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва орасида саъй ҳамда соч қисқартириш амалларини ҳам бажариб олди.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсум давомида зиёратчиларга Саудия Арабистонида 12 нафар ишчи гуруҳи, 12 нафар ошпаз ва 21 нафар шифокорлар гуруҳи хизмат кўрсатади.

Ўн кунлик умра сафари давомида ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун бўлиб, «Масатул Бустан» меҳмонхонасида истиқомат қилади. Макка шаҳрида эса «Аброжул Кисва» меҳмонхонасида зиёратчилар 7 кун давомида бўлади.

Умра зиёратига тайёргарлик доирасида барча зиёратчилар мавсумий касалликларга қарши эмланиб, Ўзбекистон рамзи туширилган камзул ва сумкалар билан таъминланди. Сафар олдидан уларга умра сафарининг моҳияти, уни адо этишга доир масалалар гуруҳ раҳбарлари томонидан тушунтирилди ва зиёрат ҳақида тўлиқ маълумот берувчи қўлланма ва диск берилди.

Изоҳ билдириш