30982

Бокс Олимпиада дастуридан чиқарилиши мумкин

Спорт 5 февраль 9:47 533

ХОҚ (Халқаро олимпиада қўмитаси) боксни 2020 йилда Токияда ўтказиладиган олимпияда ўйинлари дастуридан чиқариб юбориши мумкин. Бу ҳақида қўмита раҳбари Томас Бах маълум қилди.

Маълум бўлишича, ХОҚ AIBAнинг бошқарув, молия ва антидопинг масалалари бўйича маърузасини кўриб чиқмаган. “ХОҚ бокснинг Ўсмирлар ўйинларига ва 2020 йилги Олимпиадага киритилишини кўриб чиқиш ҳуқуқини ўзида қолдиради”, деб айтган Бах матбуот анжуманда.

– ХОҚ ижро қўмитасини AIBA раҳбариятидаги вазиятлар безовта қилмоқда, – дея Бахнинг сўзларини келтиради ТАСС нашри. – Биз AIBA раҳбарияти билан алоқаларни тафтиш қилиш бўйича ишни очишимиз мумкин. Шунингдек, ХОҚ ижроқўмитаси AIBA билан иш юзасидан ХОҚ қарорлари амалга ошиши учун керак бўлган барча алоқаларни музлатади.

Изоҳ билдириш