30974

Нима сабабдан пиёдалар ўтиш жойлари оқ-сариққа бўялмоқда?

Ўзбекистон 5 февраль 9:00 1 697

Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида пиёдалар ўтиш жойлари оқ-сариқ рангга бўялмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар беради.

Бу тажрибанинг афзаллиги шундаки, оқ-сариқ рангли пиёдалар ўтиш жойлари ёрқинроқ нур қайтариб, ҳайдовчиларнинг эътиборини жалб этади. Пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда алоҳида аҳамиятга молик.

Вилоят ҳудудида нафақат мавжуд пиёдалар ўтиш жойлари янги кўринишга ўзгартирилмоқда, балки зарур жойларга янгитдан ташкил этиляпти.

Янги кўринишдаги пиёдалар ўтиш жойлари йўлларнинг хавфли қисмларида пиёдалар хавфсизлигини оширишга хизмат қилади, дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш