30803

Тошкент вилоятида 500 метр масофадан қоидабузарликларни қайд этувчи радарлар ўрнатилади

Ўзбекистон 1 февраль 20:39 1 481

Тошкент вилояти автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ишга тушади

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра Тошкент вилояти худудидан ўтган М39 “Алмата-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 806-871 км.лари оралиғида махсус автоматлаштирилган фоторадарлар ўрнатилиб, жорий йилнинг 20 январь кунидан буён синов тариқасида фойдаланилмоқда.
Ушбу тизим йўл ҳаракати хавфсизлигини замонавий технологиялар ёрдамида таъминлаш, юқори ҳаракат жадаллиги шароитида йўл ҳаракатини назорат қилиш, иштирокчиларнинг йўл-транспорт ҳодисаларидан ҳимояланганлик даражасини ошириш, қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш, қайд этиш ҳамда профилактика қилиш ишлари самарадорлигини оширади.

Йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчиларни аниклашга мўлжалланган, мазкур махсус автоматлаштирилган фоторадарлар қисқа муддатда Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманларида босқичма-босқич ўрнатилиши режалаштирилган. М39 “Алмата-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлига ўрнатилган фоторадарлар 2018 йилнинг февраль ойида ишга туширилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш