30797

Ўзбекистон қишлоқ жойларида уй қуриш учун Саудия Арабистонидан 50 млн доллар олади

Ўзбекистон 1 февраль 20:02 998

Ўзбекистон ва Саудия тараққиёт фонди ўртасида Ўзбекистон қишлоқ жойларида уй-жойлар қуриш учун 50 млн долларлик заём келишуви имзоланди.

Мазкур маблағ «Навоий, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги қишлоқ жойларида замонавий уй-жойлар қуриш» лойиҳасини амалга ошириш учун йўналтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

Ҳужжат Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига амалга оширган ташрифи доирасида имзоланган.

Лойиҳага кўра, республиканинг юқорида айтиб ўтилган учта вилоятидаги қишлоқ жойларида 2 мингдан ортиқ намунавий лойиҳадаги уйлар қурилади.

Шунингдек, келишув доирасида сув, газ, электр таъминоти, йўл тармоқларини қуриш орқали мавжуд инфраструктура яхшиланади, ижтимоий марказ ва спорт майдончалари, мактаб, тиббиёт муассасалари, савдо мажмуалари ва автобус бекатлари ҳам бунёд этилади.

Изоҳ билдириш