30700

1 февраль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон 31 январь 15:27 1 340

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 1 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қор ёғади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, Устюрт бўйлаб кечаси 10-15, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Изоҳ билдириш