30692

«Оқ-тепа лаваш» жамоавий тарзда ҳаммадан узр сўради (видео)

Ўзбекистон 31 январь 14:58 1 646

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда «Oqtepa lavash» фаст-фуд шохобчасида сувараклар билан боғлиқ ведеолавҳа кенг тарқалиб, кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлган эди. Шу муносабат билан овқатланиш тармоғининг бош менежери кенг жамоатчиликдан узр сўради, деб хабар берди «Darakchi.uz».

«15 январь куни шохобча тўла дезинфекция қилинганди. Лекин бу фойда бермаганидан кейин, куни кеча қўшнилар билан келишиб, Лутфий кўчасида жойлашган ушбу кўп қаватли уйдаги барча хонадонларда тозалаш ишлари олиб борилди», — дейди овқатланиш тармоғининг бош менежери.

Шунингдек, эндиликда бундай ҳолат қайта такрорланмаслиги учун барча чоралар кўрилишини билдириб, «Oqtepa lavash» жамоавий тарзда бутун жамоатчиликдан узр сўради.

Изоҳ билдириш