30680

Ҳисоблагич бўлмаган ҳолларда тўлов 2 баравар олиниши мумкин

Ўзбекистон 31 январь 13:41 718

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлар тарифларини қўллашни белгилаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилган.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, ҳисоблагич бўлмаган ҳолатларда истеъмолчилар сув учун тўловларни тасдиқланган тариф бўйича 2 баравар миқдорда тўлаши зарур бўлади.

Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.

Қарор лойиҳаси Молия, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари томонидан тайёрланган.

Ушбу ўзгаришлар 2018 йил 1 июлдан кучга киритиш режалаштирилган.

Порталда қарор лойиҳаси 13 февралга қадар муҳокама қилинади. Қарор 19 февралдан кучга киритиш кутилмоқда.
Изоҳ билдириш