30547

1 февралдан Ўзбекистон банкларида тушлик вақти ўзгаради

Иқтисод 30 январь 10:03 1 644

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 3/1-сонли қарорига асосан, 2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб Марказий банкда тушлик вақти 13:00 дан 14:00 гача этиб белгиланди. Марказий банк аҳоли, корхона ва ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини кўрсатиш бўйича янада қулайликлар яратиш мақсадида, тижорат банкларига тизимнинг ички меҳнат тартиби қоидаларини қайта кўриб чиққан ҳолда, банкнинг барча филиаллари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўлинмаларида жорий йил 1 февралдан тушлик танаффус вақтини соат 13:00 дан 14:00 гача этиб белгилашни тавсия этган.

Изоҳ билдириш