30537

Ўзбекистон аҳолиси арзон нархлардаги сифатли цемент билан таъминланади

Иқтисод 30 январь 9:42 1 033

Ўзқурилишмоллари» АЖ цемент тоннасини 500 минг сўмгача бўлган нархларда сотилишини белгилаб берди, деб хабар қилди ушбу жамият матбуот хизмати.

«Республиканинг цемент корхоналари — «Қизилқумцемент» АЖ ва «Бекободцемент» АЖ цементнинг 1 тоннаси 500 минг сўмгача бўлган нархларда (430-490 минг сотиш жойига қараб) аҳоли учун цемент маҳсулотини сотишни ташкилаштирмоқдалар «, — дейилган компания хабарида.

Бугунги кунда Ўзбекистон йирик шаҳарлари ва туманларида аҳолига цемент сотиш бўйича савдо жойлари ташкил қилинмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар республика бозорларда олибсотарликни олдини олиш ҳамда аҳолини арзон нархларда сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида қилинмоқда.

Изоҳ билдириш