30472

Вазир топшириғиға кўра, совуқда кўчада қолган фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда

Ўзбекистон 29 январь 11:47 831
Фото: ФВВ

ФВВнинг расмий веб-сайтида «Вазирга савол» саҳифаси очилган. 26 январь куни Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Миркомилов «Аниқ яшаш жойига эга эмас шахс кўчада ухлаётгани ва унга совуқ кунлар ўтгунга қадар амалий ёрдам кўрсатилиши зарурлиги тўғрисида» ушбу саҳифа орқали вазирга мурожаат қилган.

Вазирнинг топшириғига кўра, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Қутқарув гуруҳи тезкорлик билан кўрсатилган манзилга юборилган. Бу ҳақида ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Манзилга етиб борган қутқарув гуруҳи томонидан Миробод туманида кўчада ухлаётган, аниқ яшаш жойига эга бўлмаган фуқаро А.Юсуповга (1952 йил туғилган) биринчи ёрдам кўрсатилиб, Миробод тумани ИИБ профилактика инспектори билан биргаликда яқин тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги «Бунёдкор» метро бекати яқинида ухлаётган яна бир фуқаро А.Сандруновга (1946 йилда туғилган) ҳам биринчи ёрдам кўрсатилиб, тегишли чоралар кўриш учун Шайхонтоҳур тумани 61-сонли шаҳар Ички ишлар бўлими ходимига топширилди.

Изоҳ билдириш