30324

Чорлов давом этмоқда. Президент кутган тўй яна Ургутда бўлди

Ўзбекистон 25 январь 21:02 2 565
Хабарингиз бор бир неча кун аввал Ургут тумани бошланғич ташкилоти ёшлар етакчиси Фирдавс Очилов ўз никоҳ тўйи арафасида Ёшлар иттифоқи Ургут туман Кенгашига мурожаат қилиб, тумандаги кам таъминланган оилалар фарзандлари рўйхатини олиб тумандаги кам таъминланган 5 нафар оила фарзандларининг суннат тўйини ўз тўйига қўшиб ўтказиб берган эди.

Бундай ҳайрли иш ҳамманинг тилига тушиб, ёшлар етакчисига ҳавас қилган эди. Бугун 41-мактаб ёшлар етакчиси Орзиқулов Алижон ана шу ҳавасни исботлаб, яна бир маротаба Ургут халқининг тантилиги, савобталаблигини исботлади. Алижон ҳам ўз тўйи арафасида Ёшлар иттифоқи Ургут туман Кенгашига мурожаат қилиб, тумандаги кам таъминланган оилалар фарзандлари рўйхатини олиб тўйида 4 нафар оила фарзандларининг суннат тўйини қилиб берди. Бу ташаббусни Ургут туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши қўллаб-қувватлаб, никоҳ ва суннат тўйида иштирок этиб, ўз совғаларини тақдим этди. Тўйда туман ҳокими М.Турдиев, туман Ёшлар етакчиси Ғ. Жабборов, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши вакиллари иштирок этишди.Биз ўйлаймизки бундай “чорлов” ҳали узоқ давом этади. Зеро азал азалдан халқимизда ўзгаларга ёрдам қўлини чўзиш, уларга беминнат ёрдам бериш, оғирини енгил қилиш ҳамда савобли ишлар қилиш одат тусига кирган.
Бундай савобли ишлар давом этади…

Изоҳ билдириш