30307

Тунда “Ласетти” русумли автомашина ўғирлаб кетилди

Ўзбекистон 25 январь 15:59 1 149

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, 22 январь соат 00:50ларда номаълум шахс Самарқанд шаҳрининг О.Маҳмудов кўчаси 59-“А” уй олдида қаровсиз қолдирилган 1995 йилда туғилган фуқаронинг “Ласетти” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида, автомашина Самарқанд шаҳрининг Гўрўғли кўчаси 5-уйнинг олдидан техник шикастланган ҳолда топилган. Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Самарқанддаги коллежнинг 1-курси ўқувчиси содир этганлиги аниқланди.

Изоҳ билдириш