30301

Шавкат Мирзиёев: Ақтўбедаги воқеадан сўнг бутунлай ўзгардим, энди бошқача фикрлайман

Ўзбекистон 25 январь 15:09 2 198
Фото: Asr.uz

Шавкат Мирзиёев 19-20 январь кунлари Сурхондарёда бўлди. Ташриф давомида Президент Ақтўбедаги фожиага бир неча бор тўхталган. Дастлаб Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилиш давомида қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

19 январь куни Сурхондарёнинг Қизириқ туманида ҳукумат раҳбарлари ва вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилиш Ақтўбеда ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик хотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошланган. Тадбирда қатнашган сурхондарёлик фаоллардан бири — Наргис Қорабоева йиғилишнинг баъзи тафсилотларини Facebook’даги саҳифасида эълон қилди.

«Президентимиз сўзларининг бошиданоқ Қозоғистонда ҳалок бўлган ватандошларимиз ҳақида гапирдилар… Тўрт соатдан зиёд давом этган йиғилишда, тахминимча, 10 мартага яқин ушбу воқеани такрор-такрор гапирдилар», — дейди Наргис Қорабоева.

«Икки кундан бери ҳали ҳам ўзимга кела олмаяпман. Наманганга борсам, уларнинг ота-оналарига нима деб жавоб бераман? Агар оёғимиз ердан узилмай ишлаганимизда, бундай ҳодисалар рўй бермасди. Бу воқеадан сўнг бутунлай ўзгардим, энди бошқача фикрлайман», – дея Президентнинг сўзларидан иқтибос келтирган сурхондарёлик фаол аёл.

Изоҳ билдириш