30283

Янги фармон: 11-синф битирувчилари 6 ойдан 2 йилгача коллежда ўқишлари мумкин

Ўзбекистон 25 январь 14:22 2 273

Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга асосан:

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мажбурий умумий ўрта таълим узлуксиз ва бепул 11 йиллик таълим негизида амалга оширилади;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосида, тегишли мутахассисликка (касбга) эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган таълим муддатларида амалга оширилади;

касб-ҳунар коллежларига 2017/2018 ўқув йилига қадар (ушбу ўқув йили қўшилган ҳолда) ўқишга қабул қилинган ўқувчилар ўқишни ўзлари таълим олаётган касб-ҳунар коллежларида амалдаги ўқув дастурлари асосида белгиланган тартибда тугатади;

касб-ҳунар коллежларининг бериладиган бинолари, иншоотлари, жиҳозлари, мебель ва инвентари қиймати қўшимча қиймат солиғи ва даромад солиғини ҳисоблаб чиқишда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Изоҳ билдириш