Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида шу йил 12 январда номаълум шахс Фарҳод кўчасида жойлашган 9-блок 1-қават 2-сонли савдо дўконига ойнасини синдириш йўли билан кириб, у ердан шу дўкон сотувчиси, Илхом Ҳойдаровга тегишли умумий қиймати 4.500 АҚШ доллари бўлган турли русумдаги 70 та мобиль телефонлари ўғирлаб кетилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чилонзор тумани 6-даҳа 34-уй 39-хонада яшовчи, Юнусобод туманидаги 96-сонли ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2001 й.т. Ё.Ж ва шу даҳа 35-уй 1-хонада яшовчи, Чилонзор туманидаги “Чарх-Комолон” маҳалласида жойлашган Тошент автомобиль йўллар коллежи 2-курс ўқувчиси, 2000 й.т. Д.Ш. содир этганликлари аниқланиб ушландилар.