Андижон вилоятининг Бўз туманида қотиллик юз берди. 1989 йилда туғилган О. Муталипов уйида рашк оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи, уй бекаси, 1991 йилда туғилган М.Муталиповани бўғиб ўлдирган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Мудҳиш воқеа 19 январь, соат 19:30 ларда юз берган.
Хабарга кўра, қотилликни содир этган шахс О.Муталипов ушланган.